Афғонистон Ташқи ишлар вазири Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдирди

Жамият

image
Комилов афғон инқирози ва Ўзбекистоннинг Афғонистонга нисбатан сиёсати ҳақида гапирди north_east

Комилов афғон инқирози ва Ўзбекистоннинг Афғонистонга нисбатан сиёсати ҳақида гапирди

Кеча, 28 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Тошкент шаҳрида амалий ташриф билан бўлиб турган Афғонистон Ташқи ишлар вазири Ҳаниф Атмар билан учрашди.

Учрашувда сиёсий, савдо-иқтисодий, энергетика, транспорт, алоқа ва бошқа соҳалардаги давлатлараро ҳамкорликнинг ҳолати ҳамда ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинди.

Олий даражадаги икки томонлама муносабатлар доирасида эришилган келишувларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Афғонистон ташқи ишлар идораси раҳбари Президент Шавкат Мирзиёевга Ўзбекистоннинг Афғонистонда тинчлик ва ижтимоий-иқтисодий қайта қуришга эришиш йўлидаги фаол қўллаб-қувватлаши ҳамда саъй-ҳаракатлари учун чуқур миннатдорлик билдирди.

Томонлар ўзларини қизиқтирган барча соҳалардаги кўп қиррали ҳамкорликнинг юқори суръатда давом этаётганини мамнуният билан қайд этдилар.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Афғонистон кун тартибидаги бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-Афғонистон

Баҳолаганлар

79

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг