Афғонистон шарқида 20 нафар хавфсизлик кучлари ўлдирилди
Олам
−
17 Сентябрь 2020 6307 1 дақиқа
Афғонистон шарқидаги Нангарҳор вилоятида содир бўлган бир қатор қуролли ҳужумлар ва террористик ҳаракатлар натижасида 20 нафар хавфсизлик ходими ҳалок бўлган ва яна 15 нафари жароҳат олган. Бу ҳақда журналистларга Нангарҳор губернатори маъмуриятининг матбуот котиби Атауллоҳ Хогяни маълум қилди.
Қайд этилишича, “Толибон” жангарилари Ҳисарек, Ширзод ва Хогани туманларидаги ҳарбий назорат пунктлари ва полиция участкаларига ҳужум қилган.
Отишма натижасида 29 жангари йўқ қилинган, яна 20 нафари яраланган.
Live
Барчаси