Аэропортда шампунь ичига яширилган тиш пломбалари аниқланди (видео)
3-саҳифа
−
17 Октябрь
4515Тошкент халқаро аэропортида Ҳиндистоннинг Деҳли шаҳридан учиб келган йўловчи 319 дона флакон ва ампула кўринишидаги 2 турдаги дори воситалари ва 19 дона тиш пломбаларини шампунь қутилари ичига яширганча олиб кирмоқчи бўлган вақтида тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда “Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси хабар берди.
Маълум қилинишича, фуқаронинг йўл сумкаси текширилганда, соч ювиш воситасига яширилган, белгиланган тартибда божхона назоратига тақдим этилмаган, оғзаки сўровда айтилмаган, ҳеч қандай ҳужжатларга эга бўлмаган дори воситалари борлиги аниқланган.
Фуқаро шиша идишда жами 199 дона Eutrig ҳамда ампула кўринишидаги 120 дона Sodium Chloride Injection IP номли дори воситалари, шунингдек, 19 дона стоматология учун цемент (пломба)ни яшириб олиб ўтмоқчи бўлган.
Қайд этилишича, уларнинг тахминий қиймати 30 миллион сўмни ташкил этмоқда. Ҳозирда божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент халқаро аэропортида пневматик қурол олиб ўтмоқчи бўлган хорижлик аниқланганди. Юклар ичидан божхона назорати учун белгиланган тартибда тақдим этилмаган ва ички ишлар органларининг тегишли рухсатномаларисиз бўлган 1 дона пневматик қурол ва 1 дона пневматик қуролдан отиш учун мўлжалланган 290 дона шариклар (золдор) борлиги маълум бўлганди.
LiveБарчаси