Ўзбекистонда дориларни рецептсиз сотиш мезонлари ўзгарди
−
13:28 153 2 minutes
Ўзбекистонда рецептсиз бериладиган дори воситалари тоифасига киритиш мезонлари ўзгартирилди. Бу ҳақда “Дори воситаларини рецепт билан ва рецептсиз бериладиган дори воситалари тоифасига киритиш тартиби тўғрисида”ги низомда келтирилган. Адлия вазирлиги тегишли ўзгартиришларни жорий йилнинг 12ноябрь куни давлат рўйхатидан ўтказган.
Ҳужжатга кўра, энди дори воситасини рецептсиз бериладиган тоифага киритишда қуйидагилар ҳисобга олинади:
- дори воситасининг тиббий ходимнинг доимий кузатувисиз, мустақил ва хавфсиз қўлланиши;
- нотўғри қўллаш, дозани ошириб юбориш, суиистеъмол қилиш ёки қарамликни келтириб чиқариш хавфининг пастлиги;
- қўллаш йўриқномасидаги маълумотларнинг истеъмолчи учун аниқ, тўлиқ ва тушунарли экани;
- фармаконазорат ҳамда постмаркетинг назорати натижалари;
- Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан эътироф этилган тартибга солувчи органлар томонидан дори воситасининг рецептсиз бериладиган тоифага киритилганлиги.
Икки ёки ундан ортиқ фаол модда бирикмасидан иборат дори воситалари ҳам рецептсиз бериладиган тоифага киритилиши мумкин.
Бунда ҳар бир фаол модданинг терапевтик ҳиссаси, комбинациянинг фойда-хавф нисбати, клиник асосланганлиги, шунингдек, ўзаро таъсир, дозани ошириб юбориш ва нотўғри қўллаш хавфлари баҳоланади.
Дори воситасини рецепт билан бериладиган тоифадан рецептсиз бериладиган тоифага ўтказиш рад этилган тақдирда, рад этиш асослари бартараф этилганда ёки дори воситасининг хавфсизлиги ҳамда самарадорлигига оид янги маълумотлар олинганда, ариза берувчи уч йил кутмасдан такроран мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
Ваколатли орган дори воситасининг хавфсизлиги ва самарадорлигига оид янги маълумотлар, фармаконазорат ва постмаркетинг назорати натижалари ҳамда қонунчиликдаги ўзгаришлардан келиб чиқиб, унинг тоифасини қайта кўриб чиқиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳозирга кунда Ўзбекистонда 1846 турдаги рецептсиз бериладиган дори воситалари давлат рўйхатидан ўтгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
AllBAAdagi YTHda 14 kishi halok bo'ldi
13 November
Eronda raketa uchirish qurilmasiga zarba berildi
13 November