Тошкент аэропортида тўппонча олиб ўтмоқчи бўлган хорижлик ушланди
3-саҳифа
−
22 Август
3978Тошкент халқаро аэропортида пневматик қурол олиб ўтмоқчи бўлган хорижлик аниқланди. Бу ҳақда “Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, кеча, 21 август куни соат 21:05 ларда Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти чегара-божхона пости ходимлари томонидан Санкт-Петербург-Тошкент йўналиши бўйича учиб келган хориж фуқаросига тегишли бўлган 1 дона қора рангли йўл сумкаси божхона кўригидан ўтказилган.
Натижада юклар ичидан божхона назорати учун белгиланган тартибда тақдим этилмаган ва ички ишлар органларининг тегишли рухсатномаларисиз бўлган 1 дона пневматик қурол ва 1 дона пневматик қуролдан отиш учун мўлжалланган 290 дона шариклар (золдор) борлиги аниқланган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари бошланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон – Қозоғистон чегарасидаги “Ғишткўприк” божхона пости орқали ноқонуний равишда қурол олиб кирилиши тўхтатиб қолинганди.
LiveБарчаси