Самарқандда Россиядан тўппонча олиб келган эркак қўлга тушди
Жамият
−
05 Декабрь 2025 5678 1 дақиқа
Кеча, 4 декабрь куни “Санкт-Петербург-Самарқанд” рейси билан Ўзбекистонга келган 39 ёшли эркакнинг юклари ичидан тўппонча топилди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ'га Самарқанд вилояти Божхона бошқармаси маълум қилди.
Ўзбекистон фуқароси бўлган А.Д. кириш залига келиб, ўзига тегишли бўлган багажларни олган ва ихтиёрий равишда “яшил” йўлакни танлаган. У божхона назоратидан ўтаётганида божхона ходимларида шубҳа уйғотган ва фуқаро “қизил” йўлакка ўтказилиб, унга тегишли багаж сумкаси холислар иштирокида текширилган. Багаж сумкаси ичидан эса 1 дона пеневматик тўппонча, 4 дона сиқилган ҳаво балончалари ва 105 дона ўқ топилган.
Фуқаро қуролни Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрида нотаниш бир шахсдан сотиб олгани ва шахсий фойдаланиш учун олиб келаётганини маълум қилган. Тўппонча, сиқилган ҳаво балончалари ва ўқлар вақтинча сақловга олиб қўйилган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 1 январидан 30 августигача бўлган даврда Тошкент аэропортида 535 та тақиқланган буюм мусодара қилинганди. Уларнинг орасида совуқ қуроллар (пичоқлар, ханжарлар, кастетлар), ҳарбий қурол-яроғ ва уларга ўхшатмалар, пиротехника воситалари (пақилдоқлар, бенгал чироқлари), газ ва қалампирли баллонлар, дубулғалар ва электрошокерлар, кимёвий моддалар ва кўп мақсадли қурилмалар (ўйинчоқли тўппончалар, брелокли ўқлар, шунингдек, дронлар) бор.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025