Аэропорт ходимини қутқарган эркак “Тинчлик элчиси” бўлди

Олам

image

Аввалроқ, Қозоғистоннинг Олмаота шаҳри аэропортида номаълум эркак пичоқ билан аэропорт ходимасини гаровга олиб, ҳамма жойни портлатиб юбориш билан таҳдид қилгани ҳақида хабар қилинган эди. Бу вазиятда ҳодимага ёрдам бериб, жиноятчини зарарсизлантирган Муса Сайранбайули Абдурайим Бутунжаҳон Бокс кенгашининг (WBC) “Тинчлик элчиси” этиб тайинланди. Бу ҳақда “Nur.kz” хабар берди.

Билдирилишича, кенгаш раҳбари Маурисио Сулаймон ўз саҳифасида Муса Абдурайим жиноятчини зарарсизлантирган видеони эълон қилиб, у кўрсатган ва фидойилиги учун уни расман “WBC Тинчлик элчиси” деб атаган.

“Мен Қозоғистон қаҳрамони, ер юзидаги энг жасур одам, 53 ёшли собиқ боксчи Муса Абдурайим билан ажойиб суҳбат қурдим. Вакилимиз Алихон унга чемпионлик билагузугини совға қилиш учун учрашди”, дейди WBC раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев мазкур экстремал вазиятда кўрсатган жасорати ва фидойилиги учун Муса Сайранбайули Абдурайимни “Мардлиги учун” медали билан тақдирлаганди.

Бунёд Келдибоев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Аэропорт Олмаота Тинчлик элчиси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг