Адлия ортидан ФВВ ҳам Хоразмдаги зўрлик ҳолати бўйича муносабат билдирди
3-саҳифа
−
01 Апрель 2023
15243Хоразмда вилоят Адлия бошқармаси ва Янгиариқ тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини мунтазам равишда зўрлаб келгани, уларга нисбатан суд ҳукми ўқилгани ҳақида хабар берган эдик. Шунингдек, уларга шароит яратиб берган болалар уйи раҳбари 5 ярим йилга қамалган эди. Ҳолат бўйича ФВВ матбуот хизмати расмий муносабат билдирди.
“Ўтган йили тергов ишлари олиб борилаётган вақтда ушбу ходим эгаллаб турган лавозимидан озод этилган. Унинг кейинги тақдири билан ваколатли органлар шуғулланган”, дейилади ФВВ хабарида.
Эслатиб ўтамиз, Адлия вазирлиги ҳолат бўйича изоҳ бериб, собиқ ходимга нисбатан суд ҳукмини шарҳлаш ваколатига эга эмаслигини маълум қилган эди. Вазирлик жиноий ҳаракатдан хабар топиши билан бошқарма бошлиғи ишдан олингани ҳақида хабар берди.
Хоразмдаги болалар уйи тарбияланувчилари билан боғлиқ мудҳиш воқеа фонида Президент Администрацияси раҳбари ўринбосари Комил Алламжонов педофилларга нисбатан кимёвий кастрация жазосини қўллаш юзасидан қонунчиликга ўзгартириш киритишни таклиф қилди.
LiveБарчаси