Адлия органларига янги ваколат берилмоқда
Жамият
−
25 Ноябрь 2023
7835Адлия органларига интеллектуал мулк ҳамда давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарликни қўллаш ваколати берилади. Бу ҳақда сенаторлар томонидан маъқулланган “Ўзбекистон адлия органлари тизими такомиллаштирилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунда келтирилган.
Ушбу қонун билан Божхона кодексига киритилаётган ўзгартириш орқали эндиликда экспорт режимида ҳам интеллектуал мулкни ҳимоя қилиниши назарда тутилмоқда.
Шунингдек, товар белгиси, товар келиб чиққан жой номи ва товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳномаларни бериш муддати қисқартирилмоқда.
Бундан ташқари, адлия органларига интеллектуал мулк ҳамда давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарликни қўллаш ваколати берилмоқда.
“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатга олинган шахсларга, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга давлат хизматларидан фойдаланишда 50 фоизлик чегирма қўлланилиши белгиланмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь