Адабиётшунос олим Наим Каримов вафот этди

Маданият-санъат

image

Академик, адабиётшунос олим Наим Каримов вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси хабар берди.

“Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси жамоаси академик, адабиётшунос олим, уюшма аъзоси Наим Каримовнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг оиласи ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради”, дейилади хабарда.

Наим Каримов 1932 йил 12 декабрь куни Тошкентда туғилган. У 1955 йилда ҳозирги Ўзбекистон Миллий университетининг филология факультетини тамомлаган. Наим Каримов Ҳамза, Фитрат, Чўлпон ва бошқалар ижоди ҳақидаги китоб, мақолалар муаллифидир. Наим Каримов мустамлакачилик даври қурбонлари хотирасини абадийлаштириш бўйича жамоатчилик комиссияси раиси (1999 йилдан бери) сифатида Тошкентда Шаҳидлар хотираси ёдгорлик мажмуасини бунёд этиш, шунингдек Қатағон қурбонлари музейини ташкил қилишда жамоатчилик ишларини амалга оширган.

Академик 1994 йилда профессор унвонини олган бўлса, 1996 йилда Ўзбекистон Давлат фан арбоби бўлган. 2022 йилда эса “Биринчи даражали давлат мукофоти"ни қўлга киритган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ёзувчилар уюшмаси Наим Каримов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг