“Аччиқ ёлғон” va “Қашқирлар макони” юлдузи вафот этди
Маданият-санъат
−
07 Февраль 5702 2 дақиқа
Ўзбек телетомошабинларига “Аччиқ ёлғон” сериалидаги Хайрия va “Қашқирлар макони”даги Семра Аймар роллари билан танилган актриса Невин Эфе 78 ёшида вафот этди. Бу ҳақда TGRT Haber нашри хабар берди.
Қайд этилишича, Эфе сурункали обструктив ўпка касаллиги хуружидан кеча, 6 февраль куни эрталаб вафот этган. 78 ёшли актриса бир муддат даволаниб юрган, Таксим биринчи тиббий ёрдам шифохонасининг реанимация бўлимида ҳаётдан кўз юмган. Барча саъй-ҳаракатларга қарамай, унинг ҳаётини сақлаб қолишнинг иложи бўлмаган.
Турк санъат оламининг таниқли актрисаларидан бири 1947 йил 1 январда Истанбулда туғилган. У ўзининг бадиий фаолиятини ёшлигида театр саҳналарида бошлаган. Эфе интизомли саҳна кўриниши ва кучли персонаж талқинлари билан тезда эътиборни тортган. Узоқ йиллик фаолияти давомида у телевидение, кино ва бошқа лойиҳаларда фаол иштирок этган.
Телетомошабинлар Невин Эфени илк бор 2002 йилда эфирга узатилган “Бериван” сериали орқали таниган. Фаолияти давомида у “Меҳрибон”, “Сирлар дунёси”, “Кампусистон”, “Малак”, “Аччиқ ёлғон”, “Шифокорлар”, “Дадам билмасин”, “Қашқирлар макони” каби кўплаб машҳур сериалларда суратга тушган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Қашқирлар макони” сериали режиссёри Усмон Синав 69 ёшида вафот этган эди.
Live
БарчасиПушкиннинг чевараси оламдан ўтди
07 Февраль