“Қашқирлар макони” сериали режиссёри Усмон Синав 69 ёшида вафот этди
Маданият-санъат
−
24 Март
52322025 йил 20 март куни “Қашқирлар макони” сериали ва кўплаб бошқа машҳур турк лойиҳалари кинорежиссёри, продюсер ва сценарий муаллифи Усмон Синав 69 ёшида вафот этди. Бу ҳақда “Hurriyet Daily News” нашри хабар берди.
Маълумотларга кўра, Усмон Синав узоқ йиллар давомида саратон касаллиги билан курашиб келган. Охир-оқибатда у шу касалликдан вафот этган.
Усмон Синав 1956 йил август ойида Туркиянинг Бурдур шаҳрида туғилган. У Истанбул давлат тасвирий санъат академиясида кино ва телевидение соҳасида таҳсил олган. 1979-1980 йилларда ва 1980 йилдан 1984 йилгача “Графика Линтас” реклама агентлигида копирайтер бўлиб ишлаган. 1984 йилда у ўзининг “Sinegraf” номли продюсерлик компаниясига асос солган. Кейинроқ Мимар Синон номидаги санъат университетининг Кино ва телевидение йўналиши бўйича диплом олган. 1980 йилларнинг охиридан бошлаб у режиссёр сифатида фильмлар суратга ола бошлаган.
Унинг “Сўйла, қора денгиз”, “Қайсар севги”, “Қизил шафақ”, “Бегуноҳлар”, “Ёсамин”, “Қирол ҳаёти”, “Фаришталар уйи”, “Супер ота”, “Ёлғончи”, “Ижодкор вафоти” ва бошқа кўплаб кино ва сериаллари киношинавандалари томонидан севиб томоша қилинган.
LiveБарчаси