Абитуриентлар учун 3 та таълим йўналишини танлаш бўйича электрон қўлланма ишга тушди
Жамият
−
18 Июнь 2019
7303Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий таълим муассасаларига тест синовлари орқали қабул қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарори лойиҳасида абитуриентларнинг ўқишга кириш имкониятларини ошириш мақсадида бир нечта ўзгартиришлар киритилмоқда. Ҳусусан, 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб, олий таълим муассасаларига ўқишга киришда абитуриентларга 3 та таълим йўналишини танлаш ҳуқуқи берилди. Ушбу йўналишларни танлаш кўникмасини мустаҳкамлаш учун абитуриентларга кўмак ва қўлланма сифатида махсус дастур ишлаб чиқилди.
Айни пайтда тест режимида ишга туширилган мазкур дастур орқали абитуриентлар 3 та таълим йўналишини танлаш тажрибаларини орттиришлари мумкин. Дастур Давлат тест марказининг dtm.uz расмий веб-сайтида жойлаштирилган. Эслатиб ўтамиз — дастур вақтинча олдинги йил базаси асосида ишламоқда, 2019-2020 ўқув йили учун Таълим йўналишлари рўйхати тасдиқлангандан кейин янги база асосида ишлаши йўлга қўйилади.
Абитуриентларда дастур билан ишлаш жараёни юзасидан тушунмовчилик ёки бошқа муаммолар юзага келганда dtm.uz расмий веб-сайтига мурожат қилиши мумкин.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь