“Абу Сахий”даги автотураргоҳда машина ёниб кетди
3-саҳифа
−
27 Октябрь 2022
9332Бугун, 27 октябрь куни Тошкентнинг “Абу сахий” буюм бозоридаги кўп қаватли автотураргоҳда автомобилда ёнғин юз берди. Чилонзор тумани ҳокимлиги ҳодиса ҳақида маълумот берди.
Чилонзор тумани ИИО ФМБ ва туман ФВБ мутасаддиларининг маълумот беришича, 27 октябрь куни соат тахминан 6:52 ларда “Тошкент савдо маркази” (халқ тилида “Абу сахий”) ҳудудида жойлашган кўп қаватли автотураргоҳнинг 5-қаватида Orlando русумли автоуловнинг двигатель қисмида техник носозлик сабабли қисқа туташув бўлган. Натижада, автоулов капот остидаги электр симларида ёнғин келиб чиққан.
Мазкур ҳолат “Тошкент савдо маркази” Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ходимлари томонидан соат 7:10 ларда тўлиқ бартараф этилган. Ёнғин оқибатида ҳеч кимга зарар етмаган, шунингдек, бино ва атрофдаги бошқа авто уловларга ҳам зарар етказилмаганлиги маълум булди. Бироқ тармоқда тарқалган сурталарда Orlando’нинг ёнидаги Spark’га ҳам бироз зиён етганини кўриш мумкин.
Чилонзор тумани ФВБ масъулларининг маълумотига кўра, бу ёнғин ҳақида Тошкент шаҳар ФВБга хабар келиб тушмаган. Ҳозирда туман ФВБ томонидан автотураргоҳда ёнғин сабаблари ва ёнғин хавфсизлиги ҳолатлари текширилмоқда.