Абитуриентлар чекланмаган миқдорда таълим йўналишини танлаши мумкин бўлади

Жамият

image

2021/2022 ўқув йили қабулидаги тест синовларида абитуриентларга чекланмаган миқдорда таълим йўналишлари бўйича танловда иштирок этиш ҳуқуқи берилади. Бу ҳақда Давлат тест маркази директори Мажид Каримов маълум қилди.

Бунда тўплаган баллари билан танлов босқичида абитуриент аввалгидек 5 тагача эмас, балки тест синови топширган фанлар мажмуи мос келадиган чекланмаган миқдорда таълим йўналишларини танлаши мумкин бўлади.

“Бунда аввало “чексиз танлов” ибораси хоҳлаган таълим йўналишини танлашни англатмайди ва бундай ўзгаришни жорий этиш учун тест синови топшириладиган фанларга, уларнинг кетма-кетлигидан қатъи назар, бир хил балл берилиши талаб этилади. Кенгроқ тушунтирилганда, “чексиз танлов” фақат тест синови топшириладиган фанлари бир хил бўлган таълим йўналишлари доирасида амал қилади. Бу ўзгариш ҳам абитуриентларнинг ўқишга кириш имкониятини кескин оширади”, дейди Мажид Каримов.

Эслатиб ўтамиз, 2020-2021 ўқув йили учун ўтказилган тест синовларида абитуриентларга фанлар мажмуаси мос келадиган 5 тагача йўналишни танлаш имконияти берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

имтиҳон

Баҳолаганлар

168

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг