Абитуриентда телефон аниқланса, нафақат бу йил, келаси йил ҳам имтиҳонга яқинлаштирмаймиз – Мусаев

Жамият

image

Ўзбекистонда анъанавий тарзда олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари ҳар йилнинг 1 августида ўтказилиб келинар эди ва шу куни тушгача барча уяли алоқа компаниялари фаолиятида танаффус эълон қилинар эди. Бироқ сўнгги икки йилда ушбу амалиётга чек қўйилди.  

“Ўтган йили тест синовлари давомида уяли алоқа комманиялари фаолияти тўхтагани йўқ. Масъул идоралар томонидан имтиҳон вақтида телефон тармоғини чекловчи махсус ускуна ўрнатилиши айтилди, аммо ундай бўлмади. Телефон олиб кириш бўйича назорат ҳам кучли бўлгани йўқ. Бу йил эса текширув янада қийинлашади. Боиси абитуриентларни текшираётган кишининг саломатлиги учун ҳам хавф туғилмоқда. Бу йил ичкарига телефон олиб кириш имконияти жуда юқори. Ўтган йили шахсан ўзим тест синовлари ўтказилаётган бир неча биноларда гувоҳи бўлдимки, алоқани ушлаб қолувчи ускуналар ишлагани йўқ. Бу адолат ва шаффофликка жиддий таъсир қилади. Бунинг олдини олиш қандай режалаштирилмоқда?”. Ушбу савол билан блогер Хушнудбек Худойбердиев Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Бекзод Мусаевга юзланди. 

“Бу муаммони ҳал этиш учун биз ҳам ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари билан мулоқот қилиб турибмиз. Имтиҳонлар ўтадиган жойлар тайёрлангандан кейин барибир текширишларни амалга оширамиз. Ҳозир Давлат тест маркази тест ўтказилаётган ҳудудга нималар олиб кириш мумкин эмаслигини ўз роликларида доимий асосда кўрсатиб турибди. Булар: мобил телефонлар, планшетлар ва ҳоказо. Агар кимдир олиб кириш ниятида бўлса, барибир текширув ва кўрикдан ўтказилади. Текширувчини ҳам ҳимоя қиладиган, шу билан бирга назоратни кучайтирадиган элемент яратамиз. Аммо имтиҳон кунлари телефонларни ўчириб қўядиган бўлсак, бу ҳам катта қийинчилик туғдиради. Мўлжалимиз бўйича бутун август ойи – тест ойи бўлади.

Беркитиб олиб кирилган телефонни аниқлаш меҳанизми мавжуд, бу қийин эмас. Бирор абитуриентда телефон аниқланса, нафақат бу йил, келаси йил ҳам имтиҳонга яқинлаштирмаймиз. Ўйин қоидалари аввалдан эълон қилинади. Назорат тизими кучли бўлади”, дейди Мусаев. 


Мақола муаллифи

Теглар

Кириш имтиҳони Бекзод Мусаев

Баҳолаганлар

114

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг