Абдусатторов халқаро турнирда совриндор бўлди
Спорт
−
12 Сентябрь 2023
3333Ҳиндистоннинг Калкутта шаҳри мезбонлик қилган шахмат бўйича “Tata Steel India” турнири якунланди. Мусобақада иштирок этган ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов 2-ўринни қўлга киритди.
Блиц баҳсларида Абдусатторов 18 та турда 11 очкони қўлга киритди. Мусобақа якунларига кўра, 1-ўрин россиялик Александр Гришукка насиб этган бўлса, 3-ўринни мезбон спортчи Рамешбабу Праггнанандҳа эгаллади.
Ўзбекистонлик шахматчи рапид баҳсларида эса 4 очко жамғариб, 7-ўрин билан кифояланди. Бу йўналишда 1-ўринни франциялик Максим Вашье-Лаграв қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, август ойи охирида Абдусатторов ўрин олган “WR Chess” жамоаси Германиянинг Дюссельдорф шаҳри мезбонлигидаги тезкор шахмат бўйича ФИДE Жаҳон чемпионатида ғолиб бўлганди.