Абдусатторов халқаро турнирда иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди

Спорт

image

Германиянинг Дюссельдорф шаҳрида шахмат бўйича нуфузли “WR Chess Masters” турнири ўтказилмоқда. Мусобақада иштирок этаётган ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов 5-тур ўйинини ўтказди.

Мезбонлар вакили Винсент Кеймерга қарши қора доналарда ўйнаган Абдусатторов якунда мағлубиятга учради. Ортда қолган бешта турдан сўнг, Нодирбек ҳисобида 2 очко мавжуд.

Бугун, 22 февраль куни турнирнинг 6-тур ўйинлари бўлиб ўтади. Тур доирасида Нодирбек Абдусатторов ҳиндистонлик Доммаржу Гукешга қарши қора доналарда ҳаракатланади. 

Ортда қолган турлардан сўнг, АҚШ вакили Левон Аронян 4 очко билан мусобақада пешқадамлик қилмоқда. Кучли учликни якунлаб турган Уэсли Со ва Гукеш Домарджу 3 очко тўплаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Абдусатторов Левон Аронян

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг