Абдусатторов халқаро турнирда 50 минг долларни нақд қилди

Спорт

image

Айни кунларда Канаданинг Торонто шаҳрида шахмат бўйича Champions chess tour-2023 мусобақаси ўтказилмоқда. Баҳсларда қатнашаётган ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов турнир ярим финалига йўл олди.

Мусобақанинг финал раундида йил давомида 6 та йирик шахмат мусобақасида энг яхши натижа қайд этган 8 нафар гроссмейстер иштирок этмоқда.

Нодирбек Абдусатторов дастлабки саралаш баҳсларида 4-ўринни эгаллаб, чорак финалда америкалик Фабиано Каруанага қўшимча баҳсда имкониятни бой берди.

Ўзбекистон вакили ўтиш ўйинида яна бир АҚШ шахматчиси Ҳикару Накамура билан баҳс олиб борди. Дастлабки 2 та ўйинда дуранг қайд этилди ва Armageddon тай-брек баҳсини ўтказилди. Қора доналарда рақибидан 5,5 дақиқа камроқ вақт билан ўйнаган Абдусатторов керакли натижага эришиб,  ярим финалга йўл олди.

Ярим финалда Абдусатторов америкалик Уэсли Со ёки норвегиялик Магнус Карлсен билан ўйнайди. Саралаш раунди ғолиби бўлган Уэсли Со ўзига рақиб танлаш ҳуқуқига эга. У ё, Абдусатторов, ёки Каруанага қарши баҳс олиб бориши мумкин.

Маълумот учун, турнир ғолиби 200 минг АҚШ доллари, 2-ўрин соҳиби эса 100 минг АҚШ доллари олади. Ярим финалда мағлуб бўлган икки нафар шахматчига эса 50 минг АҚШ доллари берилади. Бу дегани Абдусатторов аллақачон 50 минг долларни нақд қилди. 

Ярим финал баҳслари бугун ва эртага бўлиб ўтади.


Мақола муаллифи

Теглар

шахмат Нодирбек Абдусатторов Магнус Карлсен Уэсли Со

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг