Абдусатторов азалий рақиби билан куч синашди
Спорт
−
27 Декабрь 2022
8236Аввал хабар берганимиздек, кеча, 26 декабрь куни Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида шахмат бўйича жаҳон чемпионати баҳслари старт олди.
Рапид йўналиши бўйича жаҳон чемпиони, ўзбекистонлик Нодирбек Абдусатторов жаҳон тождори Магнус Карлсен билан тўқнаш келиб, имкониятни бой берди. Карлсенгача бўлиб ўтган бешта турда Абдусатторов юз фоизлик натижа қайд этди.
Маълумот учун, ЖЧ баҳсларида жами 281 нафар шахматчи иштирок этмоқда. Мусобақанинг соврин жамғармаси 1 миллион АҚШ долларини ташкил қилади.