Абдураҳмоновнинг жанги расман тасдиқланди

Спорт

image

Олти йиллик танаффусдан сўнг, ўзбекистонлик эркин курашчи, Токио-2020 Олимпиадаси совриндори Бекзод Абдураҳмонов MMA'да жанг ўтказадиган бўлди. Бу ҳақда  “CombatFC.tv” хабар берди.

Аксарият спорт ихлосмандлари Абдураҳмоновни эркин курашчи сифатида яхши танийди, бироқ у 2012-2017 йилларда аралаш яккакураш билан профессионал тарзда шуғулланган.

Абдураҳмонов 16 июнь куни АҚШнинг Массачусеттс штати Уилмингтон шаҳрида ташкил этиладиган Combat FC 4 турнирида иштирок этади. Ўзбекистонлик спортчига қарши бразилиялик Дерик де Фрейтас октагонга чиқади. 

Маълумот учун, шу вақтга қадар Абдураҳмонов MMA'да жами 7 та жанг ўтказиб, тўқнашувларнинг барчасида зафар қучган. У 2017 йилан буён эркин кураш спорт турида фаолият юритиб келаётганди. Абдураҳмоновнинг 32 ёшли рақиби Фрейтас эса MMA'да 12 та жанг ўтказиб, 7 та баҳсда ғалаба қозонган, 5 та жангда эса имкониятни бой берган.


Мақола муаллифи

Теглар

MMA Бекзод Абдураҳмонов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made