Абдураҳмонов MMA'га қайтмоқда
Спорт
−
15 Май 2023
4699Ўзбекистонлик эркин курашчи, Токио-2020 Олимпиадаси совриндори Бекзод Абдураҳмонов фаолиятини аралаш жанг санъати (MMA)да давом эттирадиган бўлди. Бу ҳақда “MMAJunkie” хабар берди.
Манбага кўра, Абдураҳмоновнинг илк жанги жорий йилнинг 16 июнь куни Combat FC лигасида бўлиб ўтади.
Шу вақтга қадар Абдураҳмонов MMA'да жами 7 та жанг ўтказиб, тўқнашувларнинг барчасида зафар қучган. У охирги жангини 2017 йилда қозоғистонлик Бексултан Каипназарга қарши ўтказиб, ғалабага эришганди.
Маълумот учун, Бекзод Абдураҳмонов эркин кураш бўйича икки карра Осиё ўйинлари ва Осиё чемпионати ғолиби ҳисобланади. Шунингдек, у икки марта Жаҳон чемпионатида совриндор бўлган.
LiveБарчаси