Абдураҳмонов халқаро турнирда совриндор бўлди
Спорт
−
29 Январь
4051Эркин кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Бекзод Абдураҳмонов Россиянинг Красноярск шаҳрида икки карра Олимпия ўйинлари чемпиони Иван Яригин хотирасига бағишланган халқаро мусобақада бронза медалини қўлга киритди.
Ярим финалда россиялик Давид Баевга мағлубиятга учраган Абдураҳмонов, 3-ўрин учун кечган баҳсда яна бир мезбон спортчи Исраил Касумовдан устун келди.
Ўзбекистон вакилларидан Ғуломжон Абдуллаев (-57 кг) ва Сардор Рўзимов (-61 кг) ҳам шоҳсупанинг 3-поғонасидан жой олди.
Шунингдек, турнир якунларига кўра, Абдураҳмонов “Энг яхши хорижлик спортчи” деб топилиб, 250 минг рубль (34,5 миллион сўм) пул мукофоти билан тақдирланди.
LiveБарчаси