Абдумалик Ҳалоков Осиё ўйинларидаги юришини ғалаба билан бошлади
Спорт
−
26 Сентябрь 2023
2613Осиё ўйинларида бокс дастуридан ўрин олган бугунги жангларга старт берилди. Ханчжоуда бўлиб турган QALAMPIR.UZ журналисти Шахзод Шукуровнинг маълум қилишича, Ўзбекистон бокс терма жамоаси аъзоси, бокс бўйича жаҳон чемпиони Абдумалик Ҳалоков ўйинлардаги иштирокини муваффақиятли бошлади.
Ўзбекистонлик спорчи илк босқичда 57 килограмм вазнда Хитой Таипейи вакили Ченг Веи Лини катта устунлик билан доғда қолдириб, навбатдаги даврага йўл олди. Унинг кейинги босқичдаги рақиби вьетнамлик Ван Дуонг Нгуен бўлади.
Шунингдек, аёллар ўртасида 75 килограмм вазн тоифасида рингга кўтарилган Азиза Зокирова ўзининг илк жангини таиландлик Манеекон Байсонга қарши ўтказиб, 0:5 кўринишидаги ҳисоб билан имконятни бой берган ҳолда мусобақадаги иштирокини якунлади.
Эслатиб ўтамиз, Осиё ўйинларининг кеча, 25 сентябрь куни бўлиб ўтган бокс мусобақаларини Ҳасанбой Дўсматов ва Асадхўжа Мўйдинхўжаевлар ҳам ғалаба билан бошлаган эди.
LiveБарчаси