Абдулла Ориповнинг профессор акаси вафот этди

Жамият

image

Бугун, 15 июль куни Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Ориповнинг акаси Абдураззоқ Орипов вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси хабар берди.

Қайд этилишича, жаноза намози эртага, 16 июль куни соат 08:00 да Қарши шаҳри “Самарқанд” маҳалласи, Янги тонг кўчаси, 23-уйда ўқилади.

QALAMPIR.UZ марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдиради.

Маълумот учун, Абдураззоқ Орипов Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университетининг Ўсимликшунослик ва ем-хашак етиштириш кафедраси профессори бўлиб фаолият юритган. У Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Ориповнинг акаси эди.

Абдулла Орипов – ўзбек адабиётининг йирик намоёндаларидан бири, шоир, таржимон ва жамоат арбоби. У Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси матни муаллифи сифатида ҳам танилган. Шоирнинг “Муножот”, “Соҳибқирон”, “Ҳаж дафтари” каби асарлари ўзбек адабиётида муҳим ўрин эгаллайди.

Эслатиб ўтамиз, Абдулла Орипов 2016 йил 5 ноябрь куни АҚШнинг Хьюстон шаҳрида 75 ёшида вафот этган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг