Абдулла Ориповнинг синглиси Ойсара Убайдуллаева шифохона портлаши оқибатида вафот этди
Маданият-санъат
−
03 Январь 2023
42361Аввалроқ, 2022 йилнинг 24 декабрь куни Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳридаги вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасига қарашли шифохонада чақнаш содир бўлгани ва портлаш оқибатида икки нафар фуқаро тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилгани ҳақида хабар берган эдик.
“Nasafnews” нашрига кўра, жабрланганлардан бири марҳум атоқли шоир Абдулла Ориповнинг синглиси, 74 ёшли Ойсара Убайдуллаева бўлиб, у тананинг 80 фоиз куйиши тан жароҳати билан 2022 йилнинг 30 декабрь куни шифохонада вафот этган.
QALAMPIR.UZ жамоаси марҳум Ойсара Убайдуллаеванинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.