Абдулла Арипов: Ўзбекистон Афғонистонни электрлаштиришга 45 млн доллар ажратади
Олам
−
02 Июль 2019
3790Ўзбекистон Афғонистонни электрлаштириш лойиҳасига 45 млн доллар ажратади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Афғонистон ҳукумати раҳбари Абдулла Абдулла билан учрашуви вақтида маълум қилди.
“TOLOnews”нинг хабар беришича, учрашув Афғонистон шимолидаги Балх вилоятида бўлиб ўтган. Арипов ва Абдулла Мозори-Шариф шаҳрида учрашган ва икки мамлакатнинг иқтисодий алоқаларини муҳокама қилган.
Арипов Ўзбекистон Афғонистон билан турли соҳаларда ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирган. Қишлоқ хўжалиги, савдо, электрлаштириш ва темир йўл шулар жумласидан.
“Ўзбекистон Сархандан (Бухоро атрофи) Боғлон вилоятининг Пули-Хумри шаҳригача 200 км узунликдаги 110 млн долларли электр ўтказиш линиясига 45 млн доллар ажратади”, деган Арипов.
Афғонистон ҳукумати ўзбек инвесторларига имкониятлар яратилишига ваъда берди ва афғон сармоядорлари учун Ўзбекистонда ҳам шундай имкониятлар яратилишини сўради.
Абдулла Арипов Кобулда юз берган навбатдаги теракт сабаб ҳамдардлик билдириб, Ўзбекистон Афғонистонда тинчлик ўрнатилиши учун барча имкониятларини ишга солишини маълум қилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь