Абдулла Арипов ШҲТ Бош вазирлар кенгаши мажлисида қатнашмоқда

Жамият

image

Бугун, 30 ноябрь куни Шайхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарларининг кенгаши мажлиси бўлиб ўтмоқда. Унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ҳам иштирок этди. 

Шунингдек, онлайн-учрашувда Ҳиндистон вице-президенти Муппаварапу Венкая Найду, Қозоғистон Республикаси Бош вазири Асқар Мамин, Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши раиси Ли Кэцян, Қирғизистон Республикаси Бош вазири вазифасини вақтинча бажарувчи Артём Новиков, Покистон Ислом Республикаси Миллий Ассамблея депутати, парламент котиби Аббос Андлиб, Россия Федерацияси Ҳукумат раиси Михаил Мишустин, Тожикистон Республикаси Бош вазири Қоҳир Расулзода иштирок этмоқда. 

Кун тартибига мувофиқ, ҳукумат раҳбарлари янги коронавирус инфекциясининг иқтисодий оқибатларини бартараф этиш, ШҲТга аъзо давлатлар иқтисодиётини рақамлаштириш, савдо-иқтисодий ва сармоявий соҳалардаги ҳамкорликни чуқурлаштириш, миллий валюталарда ўзаро ҳисоб-китоб амалиётини кенгайтириш масалаларини муҳокама қилиши режалаштирилган.

Онлайн-анжуман доирасида 2035 йилгача кўп қиррали савдо-иқтисодий ҳамкорлик дастурини амалга ошириш бўйича 2012-2025 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар режасини амалга ошириш ва Рақамли даврда олис ва қишлоқ жойларни ривожлантириш бўйича ҳамкорлик концепцияси бўйича фикр алмашилади.

Мажлис иштирокчилари ШҲТ Ишбилармонлар кенгаши ва Банклараро бирлашмаси фаолияти билан боғлиқ масалаларни ҳам кўриб чиқади.

ШҲТ Ҳукумат раҳбарлари кенгаши мажлиси якунлари бўйича Қўшма коммюнике қабул қилиниши кутилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ШҲТ Абдулла Арипов

Баҳолаганлар

21

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг