Абдулла Арипов “Олмалиқ КМК” АЖ кузатув кенгаши аъзоси бўлди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамияти кузатув кенгаши аъзоси этиб сайланди. Бу ҳақда корпоратив ахборот ягона порталида маълумот келтирилган. 


“Олмалиқ КМК” АЖ кузатув кенгаши аъзолари орасида:

Тимур Ишметов – молия вазири;
Олимхон Рустамов – иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири ўринбосари;
Суннатилла Бекенов - Давлат активларини бошқариш агентлиги директори; 
Қобул Шодиев - SFI Management Group кузатув кенгаши аъзоси; 
Қодир Ҳасанов - SFI Management Group кузатув кенгаши аъзоси; 
Улуғбек Муҳаммедов - SFI Management Group бош директори; 
Азамат Шамсиев - SFI Management Group молиявий директори; 
Мэлс Аҳмедов - SFI Management Group юридик масалалар бўйича директори ҳам қайд этилган.

Маълумотларга кўра, Вазирлар Маҳкамаси котибияти мудири Шавкат Саматов “Олмалиқ КМК” АЖ кузатув кенгаши аъзолари таркибидан чиқарилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Абдулла Арипов

Баҳолаганлар

104

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг