Абдулла Арипов Хитойга борди
Жамият
−
25 Июнь
5792Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Хитойга борди. Бу ҳақда Бош вазир матбуот котиби Бекзод Ҳидоятов хабар берди.
Билдирилишича, бугун, 25 июнь Арипов Хитойнинг Урумчи шаҳрига ташрифи доирасида Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раиси – Президент администрацияси раҳбари Оқилбек Жапаров ҳамда Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси, Шинжон-Уйғур автоном райони Партқўми котиби Ма Синжуй билан икки томонлама учрашувлар ўтказди.
Маълумот учун, жорий йилнинг 26-30 июнь кунлари Хитой Халқ Республикасининг Урумчи шаҳрида ЭКСПО “Хитой-Евросиё” саккизинчи халқаро кўргазмаси бўлиб ўтади. ЭКСПОда фахрий меҳмон сифатида Қирғизистон Бош вазири, Қозоғистон Бош вазирининг ўринбосари, шунингдек, 40 дан ортиқ хорижий ҳукуматлар вакиллари иштирок этиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, март ойида Тошкентда Бош вазир Абдулла Арипов Шинжон-Уйғур автоном райони Халқ ҳукумати раиси Эркин Тунияз билан учрашув ўтказгани ҳақида хабар берилганди.
LiveБарчаси