Абдулла Арипов Қирғизистон Бош вазирини табриклади
Жамият
−
20 Июнь 2020
5058Бугун, 20 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва Қирғизистон Республикаси Бош вазири Кубатбек Боронов ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Суҳбат бошида Ўзбекистон ҳукумати раҳбари ўз ҳамкасбини Бош вазир лавозимига тайинлангани билан табриклади. Шунингдек, Ўзбекистон-Қирғизистон муносабатларининг янги суръатлар билан изчил ривожланиб, икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилишига ишонч билдирди.
Маълумотларга кўра, суҳбат чоғида томонлар яқин кунларда Икки томонлама ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссия йиғилишини ўтказиш масалаларини муҳокама қилган.
Эслатиб ўтамиз, икки мамлакат Бош вазирлари бошчилигидаги Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукумат делегацияларининг охирги марта учрашуви 2019 йил август ойида Бишкекда ўтказилган.
Аввалроқ,Ўзбекистон Бош вазири томонидан Кубатбек Боронов номига Қирғизистон Бош вазири этиб тайинлангани муносабати билан табрик мактуби юборилган эди.
LiveБарчаси