Абдулла Абдуқодиров Сардор Умурзоқовга ўринбосар бўлди

Жамият

image

Бугун, 16 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги директори Сардор Умурзоқовга ўринбосарлар тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрастияси раҳбари тегишли фармойишни имзолади.

Фармойиш билан Абдулла Мамасаатович Абдуқодиров Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги директорининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган.

Шунингдек, Тоҳиржон Баҳодирович Сафаров Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги директорининг ўринбосари лавозимига тайинланган ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти шўба мудири лавозимидан озод этилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сардор Умурзоқов Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги директори лавозимига тайинланганди. Абдулла Абдуқодиров эса ушбу лавозимдан озод этилганди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг