Абдулазиз Комилов икки ой деганда оммага кўриниш берди
Жамият
−
26 Май 2022
12584Собиқ Ташқи ишлар вазири, амалдаги Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг ташқи сиёсат ва хавфсизлик масалалари бўйича ўринбосари Абдулазиз Комилов жорий йилнинг 18 мартидан бери илк бор оммага кўриниш берди.
Тошкентдаги АҚШ элчихонасининг маълум қилишича, Абдулазиз Комилов АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича ёрдамчиси Дональд Лу билан учрашган.
Эслатиб ўтамиз, узоқ вақт сиёсий майдонда кўринмай қолган Комилов жорий йилнинг 24 май куни Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазири шаҳзода Файсал ибн Фарҳан ибн Абдулла билан телефон орқали мулоқот қилганди.
Бунгача эса Комилов саломатлиги билан боғлиқ муаммо туфайли хорижда даволанаётган эди. У ҳақида анча вақтгача ҳеч қандай маълумот берилмаганди.
Абдулазиз Комилов сўнгги бор жорий йилнинг 17 март куни Сенат ялпи мажлисида кўриниш берган эди. Унда вазир расмий Тошкент ўзини мустақил деб эълон қилган Донецк халқ республикаси ва Луганск халқ республикасини тан олмаслиги, Украинанинг ҳудудий яхлитлигини эса қўллаб-қувватлашини билдирган эди. Шундан сўнг, у ҳеч қаерда кўриниш бермади.
Маълумот учун, Абдулазиз Комилов апрель ойи охирида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг ташқи сиёсат ва хавфсизлик масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланган эди.
LiveБарчаси