МЮ дарвозабони ЙТҲга учради
Спорт
−
21 Январь 2020 10900 1 дақиқа
“Манчестер Юнайтед” клубининг захира дарвозабони Серхио Ромеро автоуловида йўл-транспорт ҳодисасига учради.
32 ёшли посбон 170 минг фунт турадиган Lamborghini русумли машинасида машғулотлар базасига кетаётганда ЙТҲ рўй берди. Унинг машинасига жиддий талафот етган, бироқ Ромерога ҳеч нарса бўлмаган.

Унинг машинасини махсус хизмат ходимлари олиб кетишди дарвозабоннинг ўзи эса машғулотларга борган. Ушбу ҳодиса “Ливерпуль”га қарши ўйин олдидан содир бўлган.
Маълумот ўрнида, Ромеро жорий мавсум “Манчестер Юнайтед” сафида ҳали битта ҳам ўйинда майдонга тушмади.
Live
БарчасиСомалида самолёт Ҳинд океани қирғоғига қўнди
10 Февраль
Хитойда гуманоид робот инсонга ҳужумга қилди
10 Февраль