Абдуқодир Ҳусанов январь ойидаёқ АПЛга кўчиб ўтиши мумкин
Спорт
−
03 Январь 18039 1 дақиқа
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Ланс” клуби футболчиси Абдуқодир Ҳусанов қишки трансферлар ойнасидаёқ “Манчестер Сити”га ўтиши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо ўз Х саҳифасида маълум қилди.
Манбага кўра, “Ланс” марказий ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов “шаҳарликлар”нинг январь ойи учун тузган режасига киритилган. Бир қанча топ-клублар 20 ёшли футболчига қизиқмоқда, сабаби у дунёнинг энг истеъдодли марказий ҳимоячиларидан бири дея баҳоланяпти. Ҳозирда “Манчестер Сити” вазиятни диққат билан кузатиб бормоқда.
Шунингдек, клуб мухлислари ҳам ўзбекистонлик ҳимоячи ҳақида илиқ фикрда.
“Абдуқодир катта ҳимоячи, у менга Видич, Мальдини ва Пепени эслатади. Ҳусанов ҳимоянинг ҳар қандай қисмида бемалол ўйнай олади”, дейди “Манчестер Сити” мухлиси.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳусанов Франция чемпионатининг рамзий жамоасига киритилгани хабар қилинганди.