Абдуқодир Ҳусанов ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди
Спорт
−
06 Февраль 2669 1 дақиқа
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” клуби ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов “шаҳарликлар” сафида январь ойининг энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Ҳусановдан ташқари Бернарду Силва ва Жанлуиджи Доннарумма номзоди ҳам январь ойининг энг яхши ўйинчиси бўлиши кўрсатилганди. Ғолиб клубнинг расмий веб саҳифасида овоз бериш йўли билан аниқланди.

Маълумот учун, Абдуқодир Ҳусанов январь ойида “Манчестер Cити” сафида тўртта мусобақа доирасида тўққизта учрашувда майдонга тушди. Ҳозирда “шаҳарликлар” АПЛ жадвалида 47 очко жамғарган ҳолда 2-ўринни эгаллаб турибди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Абдуқодир Ҳусанов UEFA Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичидаги энг тезкор футболчилар рўйхатида иккинчи ўринни эгаллагани ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси