Аббосбек Файзуллаевни “Бавария” скаутлари кузатмоқда
Спорт
−
06 Февраль
11475Германиянинг “Бавария” клуби скаутлари Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Москванинг ЦСКА клуби аъзоси Аббосбек Файзуллаевнинг ўйинларини кузатиб бормоқда. Бу ҳақда “Қорабоғ” жамоаси дарвозабони Андрей Луневнинг агенти Антон Смирнов маълум қилди.
“Мюнхенликлар футболчини U-23 терма жамоада ўйнаганида ҳам ўйинларини катта қизиқиш билан кузатган ва ҳозирда Файзуллаев немис скаутлари “нишонида” турибди”, деб ёзди Смирно Telegram саҳифасида.
20 ёшли Файзуллаев ўтган ёзда ЦСКАга ўтган эди. “Армиячилар” таркибида ҳужумкор ярим ҳимоячи 18 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди.
Файзуллаев Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида 14 та ўйин ўтказиб, 4 та гол урди ва терма жамоа таркибида Осиё кубоги чорак финалига қадар етиб борди.