Аббос Ароқчи Эрон Ташқи ишлар вазири этиб тайинланди
Олам
−
25 Август
4694Эрон ташқи ишлар вазирининг сиёсий масалалар бўйича собиқ ўринбосари Аббос Ароқчи мамлакатнинг янги Ташқи ишлар вазири этиб тайинланди. Бу ҳақда IRNA ахборот агентлиги хабар берди.
Эрон Президенти Масъуд Пезешкиён таклифи билан мамлакат Вазирлар Маҳкамасига ишонч овози бериш чоғида Ароқчи 288 овоздан 247 тасини қўлга киритди.
Нашрга кўра, Ароқчи Пезешкиённинг ядровий курашини қайта тиклаш ва Эроннинг Ғарб дунёси билан муносабатларни қайта тиклаш ҳақидаги ваъдаларини бажариши кутилмоқда. Негаки у 2015 йилда жаҳон кучлари билан ядровий келишувни ишлаб чиққан музокаралар гуруҳи аъзоси эди.
Ароқчи 2017-2021 йилларда собиқ ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф даврида сиёсий масалалар бўйича вазир ўринбосари бўлган. У 2021 йилда буён Эроннинг таши алоқалар бўйича стратегик кенгаши котиби сифатида фаолият юритиб келаётган эди.
У Финляндия (1999–2003) ва Японияда (2007–2011) элчи лавозимларида ҳам ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент Масъуд Пезешкиён парламент йиғилишида Эрон оғир иқтисодий шароитда ва бундан кўплаб фуқаролар норози эканлигини айтганди.
LiveБарчаси