Эрон оғир иқтисодий шароитда – Пезешкиён

Олам

image

Эрон оғир иқтисодий шароитда ва бундан кўплаб фуқаролар норози. Бу ҳақда мамлакат Президенти Масъуд Пезешкиён парламент йиғилишида сўз очди.

“Мамлакат оғир шароитда, одамлар оғир иқтисодий аҳволда.  Иқтисодиёт, ижтимоий ҳаёт, экология, таълим ва маданият соҳаларидаги адолатсизлик ва номутаносиблик барчага таъсир қилади. Ҳукуматнинг вазифаси адолатли иш тутиш, яъни халқни рози қилишдир. Бу биз бутун қалбимиз билан ишонадиган принципдир. Ҳеч бир дин, иймон, имом, пайғамбар  инсон учун адолат чегарасидан чиқмаган. Улар диндорми ёки динсизми, туркми, форсми, арабми, бегонами ёки маҳаллийми, фарқи йўқ. Бутун кураш адолат учундир”, дейди Президент Пезешкиён.

Шунингдек, Эрон Президенти мамлакатга қарши таҳдидлар ҳақида тўхталиб, асосий хавф АҚШ томонидан бўлаётганини таъкидлади. 

“Америка санкциялар киритмоқда, лекин бирлашсак, бу таҳдидларни бартараф эта оламиз. Минтақада кескинлик, уруш ва қон тўкилиши кузатилмоқда. Қўшниларимиз билан муносабатларимиз суст, ижтимоий капиталимиз пасайиб, ички яхлитлигимиз заифлашди, ҳукуматнинг миллат олдида обрўси пасайди. Бу бизнинг заиф томонларимиздир”,  дея қўшимча қилди у.

Бундан ташқари, Пезешкиён расмийлар мамлакатда қашшоқликни камайтиришга ҳаракат қилишда давом этишини таъкидлаган.

“Биз бу халқни бошқариш учун эмас, унга хизмат қилиш учун келдик. Давлат хизмат қуроли бўлиши керак, акс ҳолда бу аҳамиятсиз ва фойдасиз”,  дейди Президент.  

Эслатиб ўтамиз,  жорий йилнинг 28 июль куни Эрон Ислом Республикаси олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хоманаий Пезешкиённи янги Президент этиб расман тасдиқлаганди. Бу маросимда сайланган Президент нутқ сўзлаб, Хоманаийнинг буйруқларини бажаришини таъкидлаган ҳамда мамлакатдаги сиёсий келишмовчиликларга ечим топишга чақирганди.

Зебо Туробжонова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

АҚШ Эрон Масъуд Пезешкиён

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг