Ҳакими зилзила жабрланувчилари учун қон топширди
Олам
−
11 Сентябрь 2023
2930Марокаш ва ПСЖ ҳимоячиси Ашраф Ҳакими терма жамоадаги футболчилар билан биргаликда Марокашдаги фожиали зилзиладан кейин жароҳатланганларга ёрдам бериш учун донор сифатида қон топширмоқда. Бу ҳақда “Sports Brief” нашри хабар берди.
Марокашда содир бўлган фожиали зилзиладан сўнг жаҳон ҳамжамияти, шу жумладан, футбол оламининг етакчилари ҳам ушбу офатдан жабр кўрган аҳолига ёрдам бериш учун ҳаракат қилмоқда. ПСЖ ўйинчилари ҳам қон топшириш орқали бунга ўз ҳиссасини қўшяпти.
“Биз барчамиз ҳамкорлик қиламиз ва қон топшириш орқали ярадорларни қутқаришда ўз ҳиссамизни қўшамиз”, деди у.
Футболчи ижтимоий тармоқлар орқали Шимолий Африка халқига ўзининг ҳамдардлигини билдирди ва бошқаларни ҳам ёрдам беришга чақиряпти.
“Қон бериш - имкон қадар кўпроқ ҳаётни сақлаб қолиш демак. Бу ҳар бир кишининг масъулиятидир”, деб ёзган Ҳакими ўзининг Х саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, таниқли футболчи Криштиану Роналду "Pestana CR7" тўрт юлдузли меҳмонхонасини Марокашдаги зилзиладан жабр кўрганларга бошпана учун берди.