Роналду зилзиладан жабр кўрганларга меҳмонхонасидан жой берди
Олам
−
11 Сентябрь 2023
5828Таниқли футболчи Криштиану Роналду "Pestana CR7" тўрт юлдузли меҳмонхонасини Марокашдаги зилзиладан жабр кўрганларга бошпана учун берди. Бу ҳақда “Sports Brief” нашри хабар берди.
Машҳур Португалия ва "Ал-Наср" футболчиси Европа ва Яқин Шарқни қамраб олган меҳмонхоналар тармоғига эга. У халқаро ёрдам саъй-ҳаракатларига ўз ҳиссасини қўшиш мақсадида зилзиладан зарар кўрганларга ушбу меҳмонхоналарининг бирини вақтинча турар жой сифатида тақдим этди.
Қайд этилишича, "Pestana CR7" меҳмонхонаси жойлашган ҳудудда бошқа ҳашаматли меҳмонхоналар ҳам бор. Бироқ португалиялик футболчининг мулки бундай ёрдамни таклиф қилган ягона меҳмонхона бўлган.
Маълумот учун, сўнгги хабарларга кўра, 6,8 магнитудали зилзила камида 2 минг 122 кишининг ҳаётига зомин бўлган ва 2 минг 421 киши жароҳат олган.
LiveБарчаси