Аҳмадалиевнинг вазнида WBC ва WBO камарлари эгаси ўзгарди (видео)
Спорт
−
25 Июль 2023
6700Япониялик боксчи Наоя Иноуэ америкалик Стивен Фултондан WBC ва WBO йўналишлари бўйича супер енгил вазн тоифасидаги (55,3 кг) чемпионлик унвонини олиб қўйди.
Япония пойтахти Токио шаҳридаги “Ариаке Арена”да кечган жангда Иноуэ 8-раундда Фултонни нокаутга учратди. Бу америкалик боксчининг фаолиятидаги дастлабки мағлубияти бўлди.
Шундай қилиб, Иноуэ ўз вазн тоифасида WBC ва WBO камарлари соҳибига айланди.
Қайд этиш жоиз, ушбу вазнда ўзбекистонлик боксчи Муроджон Аҳмадалиев ҳам фаолият юритади. У шу йилнинг 9 апрель кунида АҚШнинг Сан-Антонио шаҳрида ўтказилган бокс кечасида филиппинлик тажрибали Марлон Тапалесга қарши ҳимоя жангида мағлубиятга учраб, ўзига тегишли бўлган WBA ва IBF камарларини бой берганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь