Аҳмадалиевнинг рақиби энди Турки-Ал-Шайх билан ҳамкорлик қилади
Спорт
−
05 Ноябрь
2639Биринчи енгил вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони Наоя Иноуэ (28-0, 25 КО) “Riyadh Season” компанияси билан ҳомийлик шартномасини имзолади. Бу ҳақда Саудия Арабистони Кўнгилочар ишлар бўйича бош бошқармаси раиси Турки Ал-Шайх маълум қилди.
Маълум бўлишича, томонлар ўртасидаги ҳамкорлик келишуви 19,7 миллион долларни ўз ичига олади.
Иноуэ навбатдаги жангини 24 декабрь куни Токиодаги Ариаке Аренада ўтказади. Мутлақ жаҳон чемпионининг рақиби австралиялик Сэм Гудман бўлади.
Ўзининг сўнгги жангида Иноуэ WBA рейтингининг кучли бешлиги вакили, IBF йўналиши бўйича собиқ жаҳон чемпиони 37 ёшли ТЖ Доҳенини мағлуб этди. Жанг еттинчи раундда Иноуэнинг техник ғалабаси билан якунланди. ТЖ белидаги жароҳат туфайли жангни давом эттиришдан бош тортди.
Қайд этиш жоиз, Иноуэ Гудман билан жангдан кейин бу вазнда собиқ WBA ва IBF камарлари соҳиби ўзбекистонлик Муроджон Аҳмадалиев билан жанг қилиши керак. Ўз навбатида, Аҳмдалиев япониялик рақиби билан жанг қилиш учун аввало мексикалик 27 ёшли Рикардо Эспиноса Франкони таслим этиши, Иноуэ эса Гудман билан жангда ғалаба қозониши лозим.
LiveБарчаси