Аҳмадалиевнинг навбатдаги рақиби аниқ. Реванш бўладими?
Спорт
−
06 Июнь 2023
7320Профессионал бокснинг биринчи ярим енгил вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони ўзбекистонлик Муроджон Аҳмадалиевнинг навбатдаги рақиби маълум бўлди. WBА ташкилоти вазият юзасидан якуний қарорга келди.
Аҳмадалиев навбатдаги жангини япониялик Томоки Камэдага қарши элиминатор мақомида ўтказиши керак бўлади. Мазкур жанг ғолиби эса ҳозирда Марлон Тапалесга тегишли бўлган камар учун мажбурий даъвогарга айланади.
“Matchroom” компанияси Муроджон баҳорда филлиппинлик Марлон Тапалесдан учраган мағлубиятдан сўнг реванш сўраб ташкилотга мурожаат йўллаган. Тапалеснинг жамоаси эса 25 июль куни WBC ва WBО камарлари учун бўлиб ўтадиган Наоя Иноуэ ва Стивен Фултон баҳси ғолибига қарши мутлақ чемпионлик жангида иштирок этишни сўраган.
Бу вазиятда агар Тапалеснинг илтимоси инобатга олинса ва навбатдаги жанги мутлақ чемпионлик учун бўлса, Аҳмадалиев реваншдан икки қадам узоқлашиб кетади. Аммо вазият тескарисига айланса, у ўзиники бўлган камарларни қайтариб олиши мумкин бўлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШнинг Сан-Антонио шаҳрида ўтказилган профессионал бокс оқшомида ўзбекистонлик Исроил Мадримов ғалабага эришганди, WBА ва IBF камарлари соҳиби Муроджон Аҳмадалиев эса филлиппинлик Марлон Тапалесга имкониятни бой бериб қўйганди.
Муҳсинжон Умурзоқов
LiveБарчаси