Аҳмадалиев-Тапалес тўқнашуви қачон ўтказилади?

Спорт

image

Биринчи ярим енгил вазн тоифасида WBA ва IBF камари соҳиби, ўзбекистонлик Муроджон Аҳмадалиевнинг филлиппинлик Марлон Тапалесга қарши ҳимоя жанги қачон ўтказилиши маълум бўлди. Бу ҳақда "The Ring" нашри хабар берди.

Маълум бўлишича, Аҳмадалиев навбатдаги жангини апрель ойида ўтказади. Жанг "Matchroom" томонидан АҚШда ташкил этилади.

2022 йил июнь ойида Аҳмадалиев америкалик Ронни Риосни мағлубиятга учратиб, ўзига тегишли WBA ва IBF камарларини учинчи бор муваффақиятли ҳимоя қилганди.

Маълумот учун, Аҳмадалиев профбоксда умумий 10 та тўқнашувда қатнашиб, жангларнинг барчасида ғалаба қозонган.


Мақола муаллифи

Теглар

Boks Murodjon Ahmadaliyev

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг