81-ўлим: Тошкентда 49 ёшли эркак коронавирусдан вафот этди

Жамият

image

Ўзбекистонда коронавирус инфекциясидан навбатдаги ўлим ҳолати қайд этилди. Бу мамлакатдаги 81-ўлим бўлди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Шайхонтаҳур туманида яшаган 49 ёшли А. А. (эркак)да 14 июль куни COVID-19 тасдиқланган ва Вирусология илмий текшириш институти  клиникасига ётқизилган.

Унга COVID-19 инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Беморда гипертония, артериал гипертензия каби ҳамроҳ касалликлар ҳам аниқланган.

Беморга мутахассислар томонидан онлайн консультация ва консилиумлар ўтказилган, даволаш жараёни белгиланган стандартлар асосида олиб борилган.

17 июль куни мутахассислар томонидан тўлиқ ҳажмда, стандарт асосида ўтказилган реанимацион чораларга қарамасдан, гипертония ва артериал гипертензия каби ҳамроҳ касалликлар фонида беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигининг 4-даражаси ҳамда полиорган етишмовчилигидан вафот этди.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

303

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг