8 та голли ўйинда “Манчестер Юнайтед” ғалабани қўлдан бой берди
Спорт
−
16 декабр 2025 2212 2 дақиқа
Кеча, 15 декабрь куни Англия Премьер-лигасининг 16-тури доирасида “Манчестер Юнайтед” ва “Борнмут” жамоалари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. “Олд Траффорд” стадионида кечган баҳс 4:4 ҳисобидаги жанговар дуранг билан якунланди.
Учрашувда дастлаб 13-дақиқада Амад Диалло мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 40-дақиқада эса Антуан Семеньо ҳисобдаги мувозанатни тиклади. Биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда Бруну Фернандешнинг узатмасидан сўнг Каземиро гол уриб, “Манчестер Юнайтед”ни танаффусга ҳисобда олдинда олиб чиқди.
Иккинчи бўлим бошида, 46-дақиқада Эванилсон ҳисобни яна тенглаштирди. Орадан кўп ўтмай, 52-дақиқада Таверньер “Борнмут”ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Кейинчалик 72-дақиқада Бруну Фернандеш ва 79-дақиқада Матеус Куньянинг голлари эвазига манчестерликлар яна ўйиндаги устунликни ўз қўлига олди. Бироқ 84-дақиқада Эли Жуниор Крупи яна бир бор мувозанатни тиклади. Якунда учрашув 4:4 ҳисобидаги жанговар дуранг билан якунига етди.
Шу тариқа, “Манчестер Юнайтед” Премьер-лиганинг 16-туридан сўнг очколари сонини 16 тага етказиб, турнир жадвалида 6-ўринни эгаллаб турибди. “Борнмут” эса 21 очко билан 13-поғонада жойлашган.
Навбатдаги турда “Манчестер Юнайтед” сафарда “Астон Вилла” меҳмони бўлади. “Борнмут” эса ўз майдонида “Бёрнли” жамоасини қабул қилади.
Live
БарчасиҚўйлиқда ҳам ёнғин содир бўлди
06 август
Ян Диоманде расман “Реал Мадрид”га ўтди
06 август