8 ойлик қизини 5 минг долларга пуллаётган она ушланди
Жамият
−
28 Январь 2020
7008Андижонда 8 ойли боласини 5 минг долларга пуллаётган аёл қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати маълум қилди.
Прокуратура ва ДХХ ходилари ўтказган тадбирда 2000 йилда туғилган фуқаро Ж.А. 2019 йилда туғилган қиз фарзанди Р.А.ни фуқаро М.га 5 000 АҚШ долларига сотиб, фарзанди Р.А.нинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномасини берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ж.А.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь