8:0? Бундай натижа “Реал”га қарши учрашувда бўлмайди – Гвардиола 

Спорт

image

Кеча, 26 апрель куни Европа Чемпионлар лигаси ярим финали доирасида “Манчестер Сити” ўз майдонида Мадриднинг “Реал” клубини қабул қилди ва 4:3 ҳисобида ўта қийин ғалабани қўлга киритди.

Учрашувдан кейин “шаҳарликлар” устози Хосеп Гвардиола жамоаси учун 8:0 ҳисоби яхши бўлишини, бироқ “Реал”га қарши учрашувларда бундай натижаларга эришишнинг иложи йўқлигини айтган. Бу ҳақда журналист Альфредо Педулла ўзининг расмий сайтида маълум қилган.

“Албатта, мухлислар учун қизиқарли ўйин бўлди. Биз йирикроқ ҳисобда ғалаба қозонишни хоҳлагандик, аммо 4:3 яхши натижа. Биз ўз ўйинимизни кўрсатиш учун Мадридга борамиз, лекин бу “Реал Мадрид” эканлигини унутманг, улар ҳужумда ажойиб қуролга эга. Мураббий ўз жамоасининг ажойиб ўйнаётганини кўрганида, Чемпионлар лигаси ярим финали бўлса ҳам, натижа энг муҳими бўлмайди. Жамоангиз яхши ўйин ўтказдими? Биз учун 8:0 яхшироқ бўларди, аммо бу Юпитер ёки Марсда содир бўлиши мумкин. “Реал” билан ўйинларда бундай бўлмайди”, деган Гвардиола.

Маълумот ўрнида, “Реал” ва “Сити” ўртасидаги жавоб учрашуви 4 май куни Мадриддаги “Сантяго Бернабеу” стадионида бўлиб ўтади.

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Гвардиола

Баҳолаганлар

72

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг