73 та товар импортига акциз бекор қилинди. Бунинг нархларга таъсири қандай?

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси билан МДҲга аъзо давлатлар ўртасида эркин савдо зонасини қўллаш тўғрисидаги баённомага мувофиқ 2020 йил 31 декабрда Ўзбекистон томонидан маҳаллий ишлаб чиқариладиган ва олиб келинадиган товарларга акциз солиғи ставкаларини унификациялаш учун қабул қилинган ўтиш даврининг муддати тугади.

Молия вазирлигининг билвосита солиқлар ва божхона тўловлари методологияси бўлими бошлиғи Баҳодир Бойқобилов “Норма”га унификациялаш натижаларини шарҳлаб берди.

“ГАТТ III моддасига мувофиқ “Аҳдлашувчи Тарафлар ички солиқлар ва бошқа ички йиғимлар, ички сотувларга тааллуқли, қонунлар, қоидалар ва талаблар, товарларни сотиш, харид қилиш, ташиш, тақсимлаш ёки улардан фойдаланиш ҳақидаги таклифлар ҳамда муайян миқдорда ёки улушларда товарларни аралаштириш, қайта ишлаш ёки фойдаланишни талаб этадиган миқдорий тартибга солишга оид ички қоидалар импорт қилинган ёки маҳаллий товарларга маҳаллий ишлаб чиқариш учун ҳимояни яратиш мақсадида қўлланилмаслиги лозим деб эътироф этадилар”, дейди Бойқобилов.

Ўзбекистон ўз мажбуриятларини бажариш мақсадида 2021 йил 1 январдан 73 та товар позицияси, шу жумладан электр техникаси (музлатгичлар, кондиционерлар, кир ювиш машиналари), озиқ-овқат маҳсулотлари (маргарин, қандолатчилик ва бошқа маҳсулотлар), гилам маҳсулотлари ва бошқалар бўйича импорт қилиш чоғида олинадиган акциз солиғини бекор қилди.

Импорт қилинадиган товарларнинг айрим турларига акциз солиғининг бекор қилиниши тадбиркорлик субъектлари учун тенг шароитларни таъминлайди. Бунда ушбу товарлар бўйича нархнинг вақтинча пасайиши кузатилади. Қуйидаги жадвалда мисол келтирилган:

Кейинчалик нархлар ушбу турдаги товарларга бўлган талаблардан келиб чиқиб, талаб ва таклифлар нисбатини ҳисобга олган ҳолда шакллантирилади.

Импорт қилиш чоғида акциз солиғи бекор қилинган товарларнинг асосий гуруҳларини санаб ўтамиз:



Мақола муаллифи

Теглар

акциз солиғи

Баҳолаганлар

185

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг